Loading the player...

Атрофдаги ўзбеклар: Тўрт фарзандидан айрилиб, кўчада қолган она ҳикояси - BBC Uzbek

  • 70 ёшли Ниёзхол буви бева келинлари ва набиралари билан ҳозир дарбадар. nnУрушлар сабаб, бор-йўқлари таланган, ташмаланган, ҳовлиларига ўт қўйилган. nnУлар Афғонистоннинг Марказий Осиёга бевосита чегарадош шимолий Фарёб вилоятидан.nn“Ер бизга ҳозир тўшак бўлса, осмон эса, ёпинчиғимиз”, - дейди у киши.nnЎғиллари аскар бўлишган, уларнинг барчаси жангларда бирин-кетин ўлдирилган.nnҲозир 19 жондан иборат оиласини боқиш масъулияти Ниёзхол бувининг ёлғиз ўз елкасида қолган. nnАгар, ўз сўзларига таянилса, “гашти гадойлик қилиб” тирикчилик қилишмоқда.nn“Бир парча нон бўлмаса, якка бошим билан уларнинг қай бирига етказай?”, - дейди Ниёзхол буви.nnФарёб вилояти Афғонистоннинг сўнгги йилларда хавфсизлик билан боғлиқ вазияти жиддий издан чиқиб бораётган иккита шимолий вилоятидан биттаси бўлади. nnБи-би-си Ўзбек Хизматининг минтақадаги мухбири Шафийбек Ўғли у киши билан вилоят ҳокимлигига кўмак сўраб борган пайтда суҳбатлашишга муваффақ бўлган. nnКўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг...nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Атрофдаги#ўзбеклар:#Тўрт#фарзандидан#айрилиб#кўчада#қолган#она#ҳикояси#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up