Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бугунги раҳбар, ҳоким қандай бўлиши керак? - бу саволга яқинда тошлоқликларни "ҳароми" ва "падарингга лаънат", дея қилган ҳақорати учун ижтимоий мулоқот тармоқларини том маънода жунбушга келтирган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев жавоб берган.nnВилоят ҳокими билан суҳбатни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги уюштирган.nnШуҳрат Ғаниев агентликнинг "Бир саволга бир жавоб" рукни меҳмони бўлган.nnЎзА Фарғона вилояти ҳокимига энг аввало, "Баъзи ижтимоий тармоқларда вилоятда ҳокимлар қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сизнинг назарингизда, бугунги раҳбар, ҳоким қандай бўлиши керак?", - деган саволни қўйган.nnҲоким ўз жавоби аввалида давлат раҳбари таъкидини тилга олиб, "танқидий таҳлил, қатъий интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак"лигини айтган.nnБаъзан ижтимоий тармоқларда раҳбарларнинг ходимларга қўпол муносабатда бўлганлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалиб қолиши тўғри эканини эътироф этган.nn"Бу воқеъликка ҳеч ким бефарқ эмаслиги, жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётгани далолати" эканини билдирган.nn"Тўғри, раҳбар ҳам инсон, у ҳам хато қилиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас"лигини баён қилган.nnТафсилоти видеолавҳамизда, кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek