Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси 7 январь куни иш берувчиларга ўз ходимлари ойликларини оширишни тавсия қилди.nnБу борадаги хабар Солиқ қўмитасининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинди.nn“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 7 бандига мувофиқ 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан, ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди”, дейилади расмий хабарда.nnПрезидентнинг мазкур қарорига асосан, йирик корхоналар учун 25 фоиз, кичик корхоналар учун эса 15 фоиз миқдорида бўлган ягона ижтимоий тўлов солиғи пасайтирилган эди.nnЭнди йирик корхоналар ҳам, кичик корхоналар ҳам ягона ижтимоий тўлов солиғини 12 фоиз даражасида тўлайдилар.nnСолиқ қўмитаси ўз ахборотида бундан бошқа маълумотларни бермаган.nnСолиқ қўмитаси бу борадаги қўшимча маълумотларни 71 202 32 82 телефони орқали олиш мумкин эканлигини билдирган. Бироқ Озодлик мухбирининг Тошкент вақти билан соат 9дан 12.45 гача бу телефон рақамига уланиш ҳаракатлари самара бермади. Телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади ёки “Линия банд. Илтимос, кейинроқ қўнғироқ қилинг”, деган жавоблар бўлди.nnСолиқ қўмитасининг расмий веб-сайти эса Бишкекда очилмади.nnАйни пайтда ўзбек маҳаллий матбуотининг ёзишича,2018 йилнинг ноябрь ойида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ягона ижтимоий тўлов солиғининг пасайтирилиши натижасида ҳар бир фуқаро 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ойлик даромадидан ўртача 6,5 фоиздан кўпроқ ютишни бошлашини таъкидлаган эди.