Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкентнинг 11 туманида янги жорий этилаётган хорижга чиқиш паспорти учун ҳужжатларни қабул қилиш 4 январдан бошланди. ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 7 январдан Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам янги паспорт учун аризаларни қабул қилиш бошланади.nnТошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Юлдашевга таяниб, Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, ҳозирча ҳар бир паспорт столи 1 кунда 200дан ортиқ шахснинг ҳужжатини қабул қилиши мумкин.nn"1−3 январь кунлари зарур ускуналарни ўрнатдик, фуқаролар учун шароитлар яратдик ва ходимларни ўқитдик. Бугун биринчи кун. Аввалига пунктлардаги ҳар бир биометрик маълумотларни тўплаш ускунаси орқали кунига 180−200 кишини ўтказиш қобилиятига эга бўлишини кутган эдик. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, биз 200 дан кўпроқ кишини қабул қила олишимизни кўрсатди", дея иқтибос келтиради нашр ИИББ мулозимидан.nnИчки ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиевнинг Gazeta.uz нашрига билдиришича, республика бўйлаб 5 вилоятда янги паспортни бериш учун зарур ускуналар ўрнатиб бўлинмаган, аммо 7 январдан барча вилоятларда ҳужжатларни қабул қилиш бошланади.