Loading the player...

Тошкентнинг Бош арчаси ёнида йўқолган 24 бола топилди

  • Тошкентда Алишер Навоий номидаги кутубхона қаршисидаги мамлакат бош арчаси атрофида 2 январь куни йўқолган ёши 2 дан 15 гача бўлган 24 бола топилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.nnАйтилишича, бир ҳолатда болаларнинг яқинлари ИИББ ходимларига мурожаат қилса, бошқа ҳолатда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари йиғлаётган болаларни учратиб қолган ёки уларни атрофдаги кимдир келтирган.nnМасалан, икки ёшли Севинч ёрқин чироқлари бўлган арчани кўргач, унга қараб чопиб боради. Ота-онаси эса қизалоқни топа олмай қолади ва ИИББ ходимларига мурожаат қилади. Бола беш дақиқада топилади.nnТошкентда Янги йил байрами тадбирлари 8 январгача давом этади. ИИББ болаларнинг қўлидан маҳкам тутиш, кийимларида осон ажратиб олиш мумкин бўлган қисмлар (ёрқин рангли шарф ёки бош кийим) бўлиши ёки қўлларида байроқча тутқазиб қўйишни тавсия қилмоқда. Агарда бола йўқолиб қолса, зудлик билан ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилиш лозим.

    Category : Новости и политика

    #Тошкентнинг#Бош#арчаси#ёнида#йўқолган#24#бола#топилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up