Loading the player...

OzodTa'sir: Қийноққа солинган оқдарёлик аёл ишини Бош прокуратура назоратга олди

  • Самарқанд вилоят, Оқдарё туманида яшайдиган Феруза Убайдуллаеванинг фермер укалари томонидан шафқатсиз калтакланиб, қийноққа солингани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг, Ўзбекистон Бош прокуратураси бу ҳолатни ўз назоратига олганини билдирди.nnФеруза Убайдуллаева 28 декабрь куни Озодликка мурожаат қилиб, оғзаки келишув асосида ерида ишлаган фермер Зиёдилло Ўроқовнинг Бахтиёр ва Ихтиёр исмли укалари, уни ўғриликда айблаб, шафқатсиз қийноққа солгани ҳақида гапирган ва бунга далил сифатида видео тақдим қилган эди.nnЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг 3 январь куни Озодликка хабар қилишича, Феруза Убайдуллаева прокуратурага тақдим қилган СД-дискда унинг қийноққа солингани акс этгани Оқдарё тумани прокуратураси томонидан тасдиқланган:nn“Ушбу СД-диск кўздан кечирилганида, ҳақиқатан унда дала майдонида, қоронғу шароитида фуқаро Ф.У.ни бир нафар шахс унга жисмоний ва руҳий азоб бериб, ҳакоратлаб, қийнаётганлиги акс эттирилганлиги маълум бўлган. Ушбу тасвир муқаддам ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган пайтда тақдим қилинмаган ва унинг мавжудлиги хусусида ҳеч бир маълумот берилмаган”.nnБош прокуратура матбуот хизмати мактубида ёзилишича, Феруза Убайдуллаева аризаси юзасидан “25.12.2018 йилда Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда".nnФеруза Убайдуллаева Оқдарё туман маъмурий суди адолатсиз қарор чиқаргани, уни ўғриликда ноқонуний айблагани ҳамда уни қийноққа солган шахслар енгил жазо билан қутулиб қолгани ҳақида ҳам Озодликка гапирган эди.

    Category : Новости и политика

    #ozodta&039;sir:#Қийноққа#солинган#оқдарёлик#аёл#ишини#Бош#прокуратура#назоратга#олди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up