Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб нобуд бўлди.nnВоқеа гувоҳларининг айтишича, оила бошлиғи суюлтирилган газда ишлайдиган, Эронда ишлаб чиқарилган иситиш қурилмаси сотиб олган ва уни ёқиб қўйиб ухлаган. Натижада ўзи, хотини ва икки боласи ис газидан заҳарланган.nnКаттақўрғондаги Эронда ишлаб чиқарилган печкалар билан савдо қилувчи дўкон ёпиб қўйилган.nnКаттақўрғонда содир бўлган бу фожиа ҳақида шу маҳаллада яшовчилардан бири Озодликка хабар қилди:nn“Абдурайим Турсунов деган 50 яшар маҳалладошимиз Зарқўрғонга янги участка солиб чиққан эди. Дўконларга макарон ташийдиган машина ҳайдарди. 2 январь туғилган куни экан. Келадиган меҳмонларга алоҳида уйга жой қилишибди. Аммо, меҳмонхонанинг печкаси йўқ экан. Абдурайим Эронда ишлаб чиқарилган печка сотиб олиб келиб, ўрнатибди. Мўри-пўриларини ҳам қилган. Кечаси ёқиб қўйишиб, бутун оила ўша ерда ухлабди. Ис гази қаердандир сизиб чиққан. Ўзи, хотини, 15 ёшли қизи, 13 ёшли ўғли нобуд бўлди. 20 яшар ўғли алоҳида хонада ётгани учун у тирик қопти. Бир уйдан тўрт тобут чиқди, жудаям аянчли бўлди, бутун қишлоқ йиғлади”.