Loading the player...

Наманганда рухсатсиз шаръий никоҳ ўқиган домла жаримага тортилди

  • Наманган шаҳри “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи келин-куёвнинг шаръий никоҳини ўқиган домла Ҳасан Аҳмаджонов маъмурий жавобгарликка тортилди (“Ҳуқуқ”, 3 январь). Бу ҳақда вилоят прокуратураси вакили Гўзал Шарипова маълум қилган. Қайд этилишича, келин-куёв амалдаги тартибга кўра аввал ФҲДЁ идорасида никоҳдан ўтиши, сўнгра шаръий никоҳ ўқилиши лозим эди. Аммо келин-куёв фақат шаръий никоҳдан ўтган, холос. Прокуратура нашрига кўра, келин-куёв фақат шаръий никоҳ ўқитган ҳолларда улар ажрашиб кетса, келин ва унинг зурриёти кўчада қолади, уларга на суд ва на бошқа идоралар ёрдам бера олади. Мақолада қонуний никоҳни менсимай, фақат шаръий никоҳ билан чекланиш “катта қусур” деб аталган.

    Category : Новости и политика

    #Наманганда#рухсатсиз#шаръий#никоҳ#ўқиган#домла#жаримага#тортилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up