Loading the player...

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

  • 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди.nnБу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирган.nnРаҳимберди Раҳмонов 2018 йилнинг майида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

    Category : Новости и политика

    #Тошкент#шаҳрига#янги#бош#имом#хатиб#тайинланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up