Loading the player...

Ҳайвонот боғида қотиллик - шер қоровулни ғажиб ташлади

  • Андижон ҳайвонот боғида шер боғ қоровулини ғажиб ташлади. Воқеа 30 декабрь рўй бергани бугун маълум бўлди.nnҲайвонот боғи ходимларидан бирининг Озодликка айтишича, боғ қоровули қафасга овқат олиб кирган пайтда шер унга ташланган, оқибатда шер чангалида ҳалок бўлган.nnБу хабарни ички ишлар бўлими навбатчиси тасдиқладиnnАндижон вилоят, Хўжаобод тумани Боғишамол мавзесидаги ҳайвонот боғида шер сақланадиган қафасга овқат олиб кирган боғ қоровули шерга ем бўлди.nnОзодликка маълум бўлишича, ҳайвонот боғи қоровули бўлиб ишлаган ва айни пайтда ҳайвонларга қараб келган Хўжаобод тумани Кўприкбоши МФЙ яшовчи 45 ёшли Ҳ.А. "Симба" лақабли шер чангалида ҳалок бўлган.nnСуд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, "бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари" етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида қоровул воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.nn30 декабрда рўй берган ҳодиса ҳақида ҳайвонот боғининг исми сир қолишини сўраган ходими Озодликка сўзлаб берди:nn- Ҳам қоровул, ҳам ҳайвон боқувчи эдилар. Қафасга овқат олиб кирган маҳал шер унга ташланиб, тилкалаб ташлаган. Шер оч қолиб кетган, деган тахмин бор.nnАндижон шаҳар Ички ишлар бўлими навбатчиси Озодликка ҳайвонот боғида шундай ҳодиса бўлганини тасдиқлади, лекин матбуотга бу ҳақда тўлиқ маълумот беролмаслигини айтди.

    Category : Новости и политика

    #Ҳайвонот#боғида#қотиллик#шер#қоровулни#ғажиб#ташлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up