Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Озодлик Фарғона вилоятидаги газ тақсимловчи станцияларга (ГТС) табиий газ меъёрдаги ҳажмда берилаётгани, бироқ баъзи туманларда ГТС дан чиқаётган ёнилғи ҳажми меъёрдан паст эканини аниқлади.nnФарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш йўлида ҳукумат қўллаган чоралар туфайли автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида Янги йил арафасида камида икки ҳафта давом этган тақчиллик барҳам топди.nn31 декабрь куни “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти ўз расмий сайтида "Фарғона водийси истеъмолчиларига бир маромда ва барқарор газ етказиб бериш бошлангани" тўғрисида хабар қилди.nnОзодлик бу баёнот ортидан 3 январь куни вазиятни водийнинг бир вилояти – Фарғона мисолида ўрганишга уринди.nnГТСларга қанча газ кираяпти?nn3 январь, куннинг биринчи ярмида Бағдод туманидаги газ тақсимловчи станцияга (ГТС) 14,1 кГ/см2, Тошлоқ туманидаги ГТС га 13 кГ/см2, Фарғона туманидаги ГТСга 13 кГ/см2 газ кирган.nnБу маълумотларни Озодлик тилга олинган газ корхоналари масъулларидан олди.nn“Водийгазтаъминот” вакилининг билдиришича, 31 декабргача ГТС ларга кираётган газ миқдори 5 кГ/см2 гача тушган.nnБу ва мақола давомида келадиган бошқа кўрсаткичларни исми айтилмаслиги шарти билан андижонлик газ мутахассиси шарҳлаб берди.nnМутахассис шарҳи: Туманларда қайд этилган кўрсаткичлар меъёр даражасида. Ҳатто ГТС га газ кириши 5 кГ/см2 гача тушиб кетганидан хулоса қилишга шошмаслик керак. Ҳамма гап ГТСдан қанча газ чиқаётганида.