Loading the player...

Аччиқ ҳосил: кўчатфуруш ширкатлар устидан жиноят иши очилди, фермерлар синди

  • 2018 йили Ўзбекистон бўйлаб жами 17 117 гектар майдонга қалампир экилди.nnЖойлардан олинган хабарларга қараганда, қалампир кўчатини етказиб бериш билан шуғулланган бир неча ширкат маблағни ўзлаштириш ва растрата қилишда айбланмоқда.nnҚалампир етиштиришни уддалаган кам сонли фермерлар эса, ҳосилини сотолмай синган.nnКанадада ишлаётган ўзбек олимининг фикрича, “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштириш ғояси бошиданоқ “фақат популизмга асосланган нотўғри ва ноилмий қарор” бўлган.nnТошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган «D.D.» ширкати (МЧЖ) 3 миллиард 148 миллион сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож этгани аниқлангани маълум бўлди.nnҚорақалпоғистон Республикаси прокуратурасидан 2 январда олинган маълумотга қараганда, тилга олинган ширкат Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларидаги 431 та фермер хўжалигига аччиқ қалампир кўчатлари етказиб бермаган.nnПрокуратурага кўра, биргина Беруний туманида 7 та юк автомобилига ортилган нархи 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 70 миллиондан зиёд қалампир кўчати чириб, экишга яроқсиз аҳволга келиб қолгани оқибатида чиқиндихонага ташланган.nnКўчатлар, прокуратурага кўра, «D.D.» ширкати айби билан чириган.

    Category : Новости и политика

    #Аччиқ#ҳосил:#кўчатфуруш#ширкатлар#устидан#жиноят#иши#очилди#фермерлар#синди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up