Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
"Гулистон экстракт -Ёғ" корхонаси ишчилари иш ҳақи ҳисобидан ҳар бири 10 килограмдан бўлган бир яшикдан узум тарқатилганига норозилик билдирди. Озодликка боғланган ишчиларга кўра, узум учун уларнинг ойлик маошидан 70 минг сўм пул ушлаб қолиниши айтилган. Корхона раҳбарияти ишчилар норозилигидан сўнг узумлар Янги йил совғаси сифатида расмийлаштирилганини билдирди.nn25 декабрь куни "Гулистон экстракт -Ёғ" акционерлик жамияти ишчиларига бир яшикдан узум тарқатишни бошлади.nnИшдан ҳайдалиш хавфи остида исмини очиқламасликни сўраган мазкур корхона ишчисига кўра, узум учун пул уларнинг ойлик маошидан ушлаб қолиниши айтилган.nn“Бир яшикда жами 10 кило узум бўлиб, ойлигимиздан 70 минг сўм пул ушлаб қолинишини айтишди. Шунда бир кило узум 7 минг сўмдан тушар экан. Бизга Янги йилга дастурхон тузаш учун пул керак. Улар ойлигимизга узум бериб ўтиришибди. Уйда ҳеч ким узумни ёқтирмайди. Нима қиламиз бу узумни? Бир мен эмас, кўпчилик норози бўлди”, дейди корхона ишчиси.nnФейсбукдаги "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом" саҳифасида ҳам "Гулистон экстракт -Ёғ" корхонасида ишчиларга узум тарқатилгани танқид қилинди.