Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
24 декабрь куни Тошкентдаги “Тараққиëт стратегияси” марказида Ўзбекистон Бош прокуратураси мулозимлари 2018 йил давомида амалга оширилган муҳим ишлар тўғрисида жамоатчиликка ҳисоб берди.nnҚонунчилик ижросини таъминлаш бўйича мамлакатнинг бош органи тақдимотида¸ ахборот воситалари¸ хусусан¸Озодлик каби хорижий ахборот воситалари билан йил давомида қилинган конструктив ҳамкорлик ҳам алоҳида тилга олинди.nnМазкур тадбирда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими раҳбари Сурайë Раҳмонова ўз бўлими томонидан 2018 йилда Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.