Loading the player...

Кейинги йилдан Тошкентда МГИМО филиали иш бошлайди

  • Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кейинги йилда Тошкентда МГИМО – Халқаро муносабатлар бўйича Москва давлат институти филиали ишга туширилишини эълон қилди. Институтда Ўзбекистон пойтахтида ҳозирча магистратура йўналиши бўйича қабул бўлишини маълум қилишди.nnРоссия Ташқи ишлар вазирлигига қарашли мамлакатнинг энг нуфузли олий ўқув юрти – МГИМО Боку ва Тошкентда ўз филиалларини очишга ҳозирлик кўрмоқда.nnХалқаро муносабатлар бўйича Москва давлат институти раҳбарияти билан 20 декабрь куни Москва шаҳрида бўлган учрашувда бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.nn- Озарбайжон ва Ўзбекистон раҳбарияти илтимосига биноан университет бу мамлакатларда ўз филиалларини очиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб борди. Бугун биз МГИМО уставига тегишли ўзгартиш киритамиз ва бу Боку ва Тошкентда филиал очишга имконият яратади. Албатта, бу қадам Россиянинг МДҲ давлатлари ҳудудида инсонпарварлик иштирокини кенгайтиришга олиб келади, деди Сергей Лавров.nnРоссия Федерация Ташқи ишлар вазири МГИМО ўз имкониятларидан келиб чиқиб, Россиянинг ташқарисидаги идораларга кадрларни тайёрлашга тушганини ҳам айтди.

    Category : Новости и политика

    #Кейинги#йилдан#Тошкентда#МГИМО#филиали#иш#бошлайди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up