Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
13 декабрдан бошлаб Бухородаги банк ходимлари уйма-уй юриб, аҳолидан тўланмаган ер ва мулк солиғини ундирмоқда. Озодлик боғланган айрим банк тизими мулозимлари бу ишнинг вилоят прокуратураси томонидан берилган оғзаки топшириқ асосида қилинаëтганини билдирди.nnҲозирча Ўзбекистон прокуратураси бу маълумот бўйича изоҳ бермади.nnСолиқчига айланган банкирларnnБухоро вилояти Когон туманидаги "Миллий банк" бўлими ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда 13 декабрдан бошлаб ўзи ва ҳамкасбларининг уйма- уй юриб, аҳолидан солиқ ундириш билан шуғулланаëтганини билдирди.nn“Эрталаб соат 9 да ишга келамиз. Соат 10 дан 16 гача маҳаллаларга солиқ ундириш учун кетамиз. Мулк ва ер солиғи бўйича қарздорликни териб чиқаяпмиз. Ҳар биримизга иккитадан маҳалла бириктирилган. Ёнимизда маҳалла йиғини раиси ёки ёрдамчиси бўлади. Ҳар куни соат 16 да Марказий банкнинг туманимиздаги вакилига сводний берамиз, қанча пул йиққанимиз ва қанча хонадонга кириб чиққанимиз борасида ҳисобот берамиз. Марказий банк вакили эса сектор раҳбарига яъни прокурорга соат 19 гача кунлик ҳисобот бериши лозим”, дейди ишдан ҳайдалиш хавфи остида исмини ошкор қилмасликни сўраган банк ходими.