Loading the player...

2018 йил - Қасамёдлар паради, сувга бўктирилганлар ва сиртмоқдаги ўсмирлар

  • Якунланаётган 2018 йилда Ўзбекистонда қарздор аҳоли билан МИБ ўртасидаги зиддиятлар, фермерлар ва шифокорларнинг қасамёдлари, ўқувчи болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилди.nnЙил давомида Озодлик ёритган мавзулар архивини кўздан кечирар эканмиз, собиқ МХХ - янгиланган ДХХда бўлган қатор соҳалар тизгини ими-жимида прокуратурага ўтгани, Интерент тармоғидаги чеклов эса яна аввалги ҳолига қайтгани - қаттиқ чеклангани ҳам яққол кўринди.nnМуаллақ қарз ва қашқатаёқ МИБnn2018 йил давомида мамлакатнинг турли бурчидан Озодликка келган ва ҳануз келаётган шикоятларда аҳоли қарзини ундиришга масъул қилинган Мажбурий ижро бюроси (МИБ) билан аҳоли ўртасида зиддият кучайиб боргани кузатилмоқда.nnАксар хабарларда – электр-газ, коммунал хизматлар, солиқ ёки кредитдан қарздор бўлган одамларнинг МИБ ходимлари билан тортишув-ёқалашуви, айрим ҳолларда норозилик тарзида кишиларнинг ўзига ўт қўйиш, қон томирларини кесишгача боргани акс этди.nn​Муҳими, МИБ ходимларининг қўлларида тўқмоқ билан аҳоли уйларига бостириб киргани ва куч қўллаганига оид шикоятлар ҳам оз эмас.

    Category : Новости и политика

    #2018#йил#Қасамёдлар#паради#сувга#бўктирилганлар#ва#сиртмоқдаги#ўсмирлар

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up