Loading the player...

Прокурор Гулнора Каримовага пора берганларга максимум қамоқ жазоси сўради

  • Швеция пойтахти Стокҳольм шаҳар судида Telia ширкатининг собиқ уч раҳбари сутидан тўрт ой давом этган шов-шувли маҳкама жараëнининг 19 декабрь кунги сўнгги эшитувида прокурорлар айбланувчиларга швед қонунчилигида коррупция учун белгиланган энг оғир жазо берилишини сўради.nnМаҳкаманинг ўз ҳукмини 2019 йилнинг 15 февраль куни эълон қилиши кутилмоқда.nnМаксимум жазоnn19 декабрь куни қарийб 4 ой давом этган маҳкама эшитувлари якунига етди.nn2018 йилнинг 4 сентябрь куни бошланган мазкур маҳкамада Скандинавиядаги энг йирик Telia (эски номи TeliaSonera) телеком ширкати собиқ раҳбарларидан уч нафари Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ долларидан кўпроқ пора берганликда айбланди.nn2007 йил бошида TeliaSoneraнинг Ўзбекистон телеком бозорига кириш жараëнини бошқарган асосий шахс – ширкатнинг ўшандаги Евроосиë бўйича вице-президенти ва молиявий директори Теро Кивисаари прокурорлар томонида мазкур коррупция схемасидаги асосий шахс деб топилди ва унга 7 йилу 9 ойлик қамоқ жазоси сўралди.nnШвеция қонунчилиги коррупция билан боғлиқ жиноятларга 6 ойдан 6 йилгача қамоқ жазоси белгилашни кўзда тутади.nnПрокурорлар¸ Кивисаарини коррупциядан бошқа яна бир қатор жиноятларни содир этганликда ҳам айблади.nnКивисаари адвокатлари сўнгги чиқишида ҳам бу айбларни инкор қилди ва 2007 йил – Каримовага пора берилган даврдаги швед қонунчилиги бўйича Кивисаари ҳаракатлари пора бериш деб таснифланмаслигини яна бир бор такрорлади.nn(2007 йилда амалда бўлган швед қонунчилигига кўра¸ у ëки бу давлат расмийсига пул ëки бошқа нарса беришгина коррупция ҳисобланган ва адвокатларга кўра¸ Гулнора Каримова Ўзбекистон телекоммуникация соҳаси бўйича қарор чиқарадиган давлат расмийси бўлмаган.)

    Category : Новости и политика

    #Прокурор#Гулнора#Каримовага#пора#берганларга#максимум#қамоқ#жазоси#сўради

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up