Loading the player...

Сирдарёда 9 фермер ўзлаштирган 448 гектар ер тортиб олиниб 1 кишига берилди

  • Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидан Озодликка мурожаат қилган тўққиз нафар фермер, улар ташландиқ жойда ўзлаштирган ер ҳокимнинг буйруғига асосан ноқонуний олиб қўйилиб, бошқа вилоятдан келган бир тадбиркорга бериб юборилганидан шикоят қилди.nnФермерларнинг айтишича, улар сув чиқмайдиган бу ташландиқ ерни давлатдан бир сўм ҳам ёрдам олмай, ўз кучлари билан ўзлаштирган, автомобиль ва чорвасини сотиб насос ўрнатган, сув чиқарган.nnТуман ҳокими Озодлик саволларига жавобан фермерлар ерлари давлатга зарар етказгани ва қарзни қоплай олмагани учун олиб қўйилганини иддао қилди.nnОзодлик билан 21 декабрь куни суҳбатлашган сайхунободлик фермерлар уларнинг ерлари ноқонуний олиб қўйилганини айтди.nn“Робот Элшод Дурдонаси” фермер хўжалиги раҳбари Ярмон Турдиевнинг айтишича, ташландиқ ерни у 2014 йилда олганидан сўнг, фақат биринчи йил буғдой режасини бажара олмаган:nn- Мен олганда бу жой шўра, қамиш, оқбош босган, сув чиқмайдиган бир ер эди. Мол боқиларди, ов қилинадиган жой эди. Ноябрда олган эдим, қишда буғдой экиб ташладим. Сув йўқ эди, план бўлмади. Кейинги йил Ласетти машинамни, ака-укаларимники билан қўшганда 16та қорамолни сотиб шу ерга тикдим. Насос сотиб олиб, сув чиқардим. Ўша йили 97 фоиз бажардим, кейинги йил 100 фоиз қилдим. Мана бу йил 116 фоиз қилиб бажардим. Ҳеч қайси ташкилотдан қарзим йўқ, кредитларим ёпилган. Лекин ҳоким еримни олиб қўйиш ҳақида буйруқ чиқарди. Мен бу ерни ер қилгунимча ҳамма нарсамни тикдим, лекин бугун тортиб олди, дейди Ярмон Турдиев.

    Category : Новости и политика

    #Сирдарёда#9#фермер#ўзлаштирган#448#гектар#ер#тортиб#олиниб#1#кишига#берилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up