Loading the player...

Ўзтрансгаз метан газга навбатда турганларга нима дейди? - BBC Uzbek

  • Ўзтрансгаз метан газга навбатда турганларга нима дейди?nnЎзбекистонда газ транспортировкаси билан шуғулланувчи "Ўзтрансгаз" жамияти водий ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида газ етишмовчилигини об-ҳаво ва газ етказиб берувчиларга боғлади.nnЎзтрансгаз акциядорлик жамияти матбуот котиби Лаълихон Собированинг Би-би-сига айтишича, водийда метан газга юзага келган турнақатор навбатларга кунларнинг совуб кетиши сабабчи.nn"Раҳбарият билан гаплашгандим, ҳаво ҳароратининг пасайгани сабаб ҳамда газ қувури Қамчиқ довонидан ўтгани сабаб газнинг оқими хоҳласак, хоҳламасак пасаяди, секинлашади. Газни қайта ишлаш алоҳида ва уни узатиш алоҳида. Бизники, яъни Ўзтрансгазники фақат тақсимотга киради", дейди у.nnРасмийнинг айтишича, муаммо Ўзтрансгазга боғлиқ эмас. nn"Газ таъминоти заводларидаги газ узатиш агрегатларида узилишлар бўляпти. Чора кўриляпти. Кўпроқ газ берилган жойлардан озроқ олиняпти".nnЎзтрансгаз матбуот котиби навбатда турган ҳайдовчиларга қарата газ муаммоси қанча кунда ҳал бўлишини айтолмаслигини билдирди. nn"Бу нарса корхоналарга боғлиқ. Бизга қанча газ беришса, шу нарса бемалол тақсимотини қиламиз. Газ сиқилиб турган бўлса, бизда беришга имконият бўлмайди", дейди у.nnЛаълихон Собирова Ўзбекистонга чет элга газ сотиш мажбуриятларида ҳам узилишлар бўляптими ёкуи йўқ деган саволга жавоб беролмаслигини билдирди. nnЎзбекистоннинг водий бўлгасида кунлар совуши билан метан газ заправкаларида узилишлар кузатилади. nnБир неча чақиримга чўзилиб кетадиган ва бир неча соатдан тортиб бир тунда келадиган навбатлар ҳар йили одат тусига кирган. nnНавбат кутиш жараёнида асабийлашган одамлар ўртасида айрим ҳолатларда жанжаллар ҳам келиб чиқиши айтилади. nnБаъзи метан газ шоҳобчаларида навбат кутётган ҳайдовчиларни чалғитиш учун халқ ўйинлари ташкил қилинади.

    Category : Новости и политика

    #Ўзтрансгаз#метан#газга#навбатда#турганларга#нима#дейди?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up