Loading the player...

Жаҳонгир Позилжоновнинг президент мадҳ қилинган қўшиғи “Ўзбекконцерт” тасдиғидан ўтмаган

  • “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг ZO’R-TV телеканали орқали 19 декабрдан бери намойиш қилинаëтган президент Мирзиëев мадҳ қилинган қўшиғи “Ўзбекконцерт” бадиий кенгаши тарафидан расмий рухсат олмаган.nnИзнсиз мадҳия?nn20 декабрь куни Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мавлуда Асқархўжаева Жаҳонгир Позилжоновнинг “Менинг Президентим билан селфи” деган қўшиғининг ZO’R-TVда тегишли идоралар рухсатисиз намойиш қилинаëтганини билдирди.nnЖорий қоидага кўра¸ Ўзбекистон ҳудудида ижро қилинадиган ҳар бир қўшиқ ëки мусиқий композиция “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилиши шарт.nnЎзбекистон Бастакорлар ушмаси раиси Рустам Абдуллаевга кўра¸ бадиий кенгашдан изн олмаган қўшиқ¸ клип ëки мусиқий композицияларни омма олдида ëки эфирда ижро қилиш мумкин эмас.nnОзодлик билан 20 декабрь куни гаплашган ZO’R-TV телеканали вакили “бадиий кенгашдан ўтмаган қўшиқнинг мавжуд қоидаларга истисно тарзида эфирга қўйилганини” тан олди.nn“Одатда эфирга кетадиган қўшиқлар ва қўшиқчиларнинг “Ўзбекконцерт” тарафидан лицензияси бўлишига жиддий қаралади. Бу сафар шунга қаралмабди¸” деди ZO’R-TV телеканали вакили.

    Category : Новости и политика

    #Жаҳонгир#Позилжоновнинг#президент#мадҳ#қилинган#қўшиғи#“Ўзбекконцерт”#тасдиғидан#ўтмаган

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up