Loading the player...

Алишер Усмонов: Тошкент Ислом марказига 100 миллион доллар бердим!

  • 20 декабрь куни Forbes журнали ўз версияси бўйича “йилнинг бизнесмени” деб топилган Россиянинг энг бадавлат одамларидан бири Алишер Усмонов билан ўтказилган интервьюни эълон қилди.nn2018 йил давомида рекорд даражада бизнес келишувлари тузгани айтилган Усмонов суҳбат давомида USM Holdings компаниясини оффшор ҳудуддан¸ “Мегафон” ширкатини эса¸ Лондон биржасидан чиқаргани¸ “Арсенал”даги ўз улушини сотгани¸ Alibabа асосчиси Жек Ма билан Россияда AliExpressни йўлга қўйиш режасидан тортиб¸ ўз бойлигини кимга¸ қай шаклда қолдириш ҳақидаги саволларга жавоб беради.nnМирзиëев “ўзбек Горбачëви”ми?nnForbes мухбирининг Ўзбекистонда бўлаëтган “катта ўзгаришлар” Шавкат Мирзиëевни қайсидир сиëсатшунос айтганидек¸ “ўзбек Горбачëви” дейишга асос бўладими¸ деган мазмундаги саволига Усмонов:nn- Йўқ¸ албатта. У Горбачëв эмас. Горбачëвдан фарқли унинг конкрет планлари бор. У ҳақиқий ватанпарвар ва ҳеч қачон Ўзбекистонда давлатнинг емирилишига йўл қўймайди¸ деб жавоб беради.nnШавкат Мирзиëевни дунëдаги бошқа бирор давлат раҳбари билан солиштириб бўлмаслигини таъкилаган Усмонов: “У ўзига хос. Афтидан Мирзиëев иқтисодда прогресс истаëтган янги типдаги шарқ раҳбари бўлади”¸ деб прогноз қилади.

    Category : Новости и политика

    #Алишер#Усмонов:#Тошкент#Ислом#марказига#100#миллион#доллар#бердим!

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up