Loading the player...

Фарғоналик ота ўғлини ўқитувчиси уриб ўлдирганини иддао қилди

  • Фарғоналик ота 10- синфда ўқиётган ўғлини ўқитувчиларидан бири уриб ўлдириб қўйганини иддао қилди.nnОзодлик гаплашган ўқувчилар Миржалол Зокиров калтакланганини тасдиқлади.nnЎқитувчининг ўзи ўқувчини урганини Озодлик билан суҳбатда инкор қилди.nnФарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари вакили “марҳумнинг айнан калтак зарбидан ўлганига оид суд-тиббий экспертизаси хулосаси ҳали йўқлигини” билдирди.nnБешариқ туман, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Файз қишлоғида жойлашган 17- умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Миржалол Зокиров, отаси Дилшод Мадраҳимовнинг иддао қилишича, дарс пайтида ўқитувчилардан бири калтаклагани ортидан ўлган.nnЖорий йилнинг 26 ноябрида ўлган ўқувчининг отаси Дилшод Мадраҳимов Озодлик билан 17 декабрь кунги суҳбатда «ўғлини уриб ўлдирган ўқитувчи устидан прокуратурага ариза» ëзганлигини айтди.nnФарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари вакили Озодлик билан суҳбатда “ўқувчи ўлими юзасидан терговгача текширув ўтказилганини" айтди.nnМарҳум ўқувчининг отаси эса¸ “мактаб директори ва прокуратура ходимлари ходисани бости-бости қилиб юбормоқчи”, дея ўз хавотирини билдирди.

    Category : Новости и политика

    #Фарғоналик#ота#ўғлини#ўқитувчиси#уриб#ўлдирганини#иддао#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up