Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сабогул ҳозир 15 ёшда. Беш ёшда экан, қаттиқ ток уриб, қўлларидан айрилади. nnЎшандан буён ҳамма ишни оёқларида қилади.nnОёқлари ёрдамида овқат пиширади. nnОвқатни ҳам оёқлари билан ейди. nnОёқлари билан ювинади, таранади, кийинади.nnҚўл телефонидан ҳам оёқлари ёрдамида фойдаланади.nnҚаҳрамонимиз покистонлик. nnАввалига роса қийналдим, “қўлинг йўқ”, деб масхара қилишди.nn“Мактабда сенга нима бор, уйда ўтирсанг бўлмайдими”, - дейишди. nnОнам менинг бу каби аҳволимни кўриб, сим-сим йиғлар, аммо далда беришдан тинмасди.n nБошқа ёқдан муаллимларим ҳам қўллаб-қувватлашди. nn“Аммо мен тушкунликка тушмадим, орқага чекинмадим, ўзимга ўзим, “албатта ўқийман”, дедим”, - дейди Сабогул.nnУнинг айтишича, катта бўлиб, дунё кезмоқчи, турфа урф-одат ва маданиятларни ўрганмоқчи. nnАммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас.nnСабогул юрист бўлиб, хотин-қизларни ҳимоя этмоқчи.nnУ билан суҳбатимиз асосида тайёрланган видеолавҳамизни томоша қилинг. Сабогулнинг бу қатъияти, иродаси ва шижоатига нима дейсиз? Комментларингиз учун аввалдан раҳмат!..