Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Миллий Хавфсизлик Хизматининг диний масалалар бўйича Бухоро вилоятидаги собиқ "куратори" Карим Тошев Би-би-сига экслюзив интервью берди. nnМХХ собиқ майори порахўрликка қарши курашгани учун Рустам Иноятов санкцияси билан 8 кун МХХ ертўласида ётгани ва 11 йил олдин ноҳақ ишдан бўшатилганини айтмоқда. nnКарим Тошев 2005 йили МХХнинг Бухоро вилоятидаги бошқармасида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўлимида бўлим бошлиғи бўлиб 2 йилдан ортиқ вақт ишлаган. nnУнинг Би-би-сига айтишича, соҳадаги порахўрликнинг олдини олишга ҳаракат қилгани учун уни ишдан бўшатишган. nn"2005 йили МХХнинг Бухоро вилоятидаги бошқармасига янги раҳбар келди. Кўп ўтмасдан бу шахс асосан вилоят бўйича, турли хил давлат идораларига, хусусан, диний идоралардаги лавозимларга шахсларни пул эвазига ишга тайинлашни йўлга қўйиб олди", дейди у.nnКарим Тошкевнинг айтишича, у куратори бўлган диний идора ва жойларга тайинлашда пора аралашган. nn"Бухородаги энг машҳур зиёратгоҳлардан биттаси Баҳовуддин Нақшбандий зиёратгоҳи эди. Мана шу ердаги масжид имомлигига кўп шахслар томонидан имом вазифасини эгаллашга кўп қизиқиш билдириларди. Лекин аксарият ҳолларда қизиқадиган инсонлар нопок, аввал турли жиноятларни содир қилиб, шу лавозимда ишлаган, урилиб кетган, ишдан бўшатилган шахслар эди", дейди Карим Тошев.nnМХХнинг Бухоро вилоятидаги диний соҳа бўйича кураторининг айтишича, ўша вақти Нақшбандий зиёратгоҳидаги масжидга имом бўлиш нархи 5 минг доллардан 10 минг долларгача бўлган.