Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳақида фильм ва ё рус мардикорининг тақдири... Режиссёрнинг биринчи фильми бир йўла икки соврин олди.nnАсли ўзбекистонлик бўлган режиссёр Александр Новиков Янгинов меҳнат муҳожирларининг Россиядаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Юлдузлар" номли фильм суратга олаётгани борасида аввал маълум қилган эдик. Мазкур фильм ўтган хафта "Сталкер" халқаро кинофестивалида иштирок этди.nn6 кун давомида фестивал доирасида 67 фильм намойиш қилинди. "Юлдузлар" фильми "Сталкер" дебюти совринини қўлга киритди. Ҳамда "Оксфам" гуманитар халқаро ташкилотининг мигрантлар, қочқинлар ва бошпана изловчи шахслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича энг яхши фильм деб топилди.nnИнсон ҳуқуқлари ҳақидаги фильмларнинг мазкур халқаро кинофестивал 1995 йилдан буён ўтказилиб келинади. "Сталкер" бу йўналишда фильм яратган кинематографларни тақдирловчи ҳозирча ягона фестивалдир. Уни Россия кинорежиссёрлари Гильдияси таъсис этган.nnВидеолавҳани Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт тайёрлаган.