Loading the player...

Тошкент, Обид Асомов - марҳумни минглаб кишилар сўнгги манзилга кузатишди - BBC Uzbek

  • Обид Асомов бағримиздан бўрондек келиб, селдек кетди. Обид Асомов дунёга чиқсам, ўзбек миллатини жаҳонга танитсам, юрт байроғини баланд кўтарсам, "қаердансан?", деса, "Ўзбекман, Ўзбекистонданман", дейишни жуда ҳам яхши кўрарди, - дейди уни хотирларкан яқин дўсти, сафдоши ва шогирди Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.nnТаниқли сўз устаси ва санъаткор Обид Асомов кеча, 14 декабр куни Тошкентда маҳаллий вақт билан кечга яқин вафот этган.nnУнинг бундан бир неча кун аввал оғир юрак хуружига учраб, касалхонага ётқизилгани хабар берилганди.nnОбид Асомов 55 ёшда эди.nn"Жуда оилапарвар, жуда юртпарвар, халқпарвар инсон эди, шу жиҳатларига ҳар доим тан берардик".nn"Ҳар доим яхшилик қилишга шошиларди. Ким бўлишидан қатъиназар, ҳечам бировдан ёрдамини аямасди".nn"Ана шундай бир инсон бугун бағримиздан бўрондек келиб, селдек кетди", - дейди ўзи ҳам сўз устаси ва санъаткор бўлган Ўткир Муҳаммадхўжаев.nnОбид Асомовни сиз қандай хотирлайсиз? У кишининг ҳам инсон ва ҳам ижодкор сифатида ўзига хосликлари нимада эди? Таниқли сўз устаси ҳақида сиз ҳам ўз хотираларингиз билан ўртоқлашинг.nnВидеолавҳани яратиш жараёнида марҳумнинг "Инстаграм" аккаунтидаги видеолавҳадан ҳам фойдаланилди.nnВидеолавҳамизни кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

    Category : Новости и политика

    #Тошкент#Обид#Асомов#марҳумни#минглаб#кишилар#сўнгги#манзилга#кузатишди#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up