Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Юзлаб ўзбек ва туркман гиламдўзлари шикоятда. nnБу гиламдўзлар Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий минтақаларида яшашади.nnАсрларки, уларнинг рўзғори ана шу гиламдўзлик орқасидан ўтиб келган. nnАммо, уларнинг шикоят қилишларича, йил сайин бозорлари касодга учраб бормоқда. nnДейлик, бир йилнинг ўзида бутун Афғонистон бўйлаб юзга яқин гилам тўқиш корхонаси ёпилиб кетган. nnБунинг натижасида ўнлаб кишилар, бутунбошли оилалар ишсиз қолишган. nnБугун улар қай бир иш билан шуғулланишни билмай ҳайрон қолишган.nnАёллар каштачилик қилиб, бир амаллаб рўзғор тебратаётган бўлишса, эркаклар муҳожирлик хаёлига тушиб қолишган, - дейди минтақадаги мухбиримиз Ҳаёт Шайбон. nnГиламдўзлар бозорини касодга учратаётган сабаблар эса, озмунча эмас экан.nnМаълум бўлишича, бунга бир томондан, минтақадаги беқарор вазият туртки бермоқда. nnИккинчи тарафдан, асосан Туркия, Эрон ва Ўзбекистондан келаётган арзон қолин ва гиламларнинг таъсири ҳам озмунча бўлмаётир.nnДейлик, ўртача ҳажмдаги бир афғон гиламининг баҳоси 1000 АҚШ доллари бўлса, Туркия ва Эронники бундан бир неча баравар арзон. nnБуларнинг барчасига қўшимча, бозорда харидор кам. Ҳукумат эса, бизга маҳсулотларимизни экспорт қилиш учун етарлича шароит яратиб бермаётир, дейишади қолиндўзлар. nnМухбиримизнинг видеолавҳасида батафсил томоша қилинг. Уни дўстларингиз билан улашинг. Фикрингизни билдиринг. Раҳмат, азизлар.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek