Loading the player...

Дарбадар ўзбеклар: Бизга Худонинг раҳми келсин... - BBC Uzbek

  • Бу каби дарбадар ва ёрдамга муҳтож ўзбекларнинг сони минглаб. “Бундан кўра, бизнинг ўлдириб қўя қолсин”, - дейди бу қочқинлардан бири. "Қандай давлат, қандай вазифа, қандай иш бу?..", - дейди бошқаси. nnУлар Афғонистоннинг Туркманистонга бевосита чегарадош Фарёб вилоятилик. Андхўй туманидан.nnТуман яқинда толиблар билан қақшатқич жангларга саҳна бўлган ва ҳануз беқарорлигича қолмоқда. nnЖанглар сабаб, ўз турар-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган минглаб одамлар эса, ортга қайтишга имконсиз, ён-атрофдаги туманлардан бошпана топишган.nnҚишнинг совуқ кунларида қўлбола чодирларда яшашга мажбур, озиқ-овқат, кўрпа-тўшакка муҳтож. nnСатҳдан олинган тасвирларда уларнинг ораларида аёллар ва болаларнинг ҳам озмунча эмаслиги кўрилади.nnҚочқинлар ҳам толиблар ва ҳам давлатнинг бомбалашлари остида болалар дохил кўплаб яраланганлар борлиги, шифохоналар улар билан тўлиб-тошиб кетганлигини айтишади.nnБи-би-си Ўзбек Хизмати тумандаги вазият сабаб, уларнинг бу иддаоларини ҳозирча мустақил манбалардан тасдиқлашга имконли бўлганича йўқ. nnМинтақадаги мухбиримизнинг айтишича, бугунга келиб, толиблар музокараларга рози эканликларини билдиришган.nnАммо эгаллаб олган мавқеъларидан ортга қайтмасликларини баён қилишган. nnУларга қарши ҳам ердан ва ҳам ҳаводан жанг олиб бораётган афғон ҳукумат кучлари ва раҳбариятининг бунга муносабатлари ҳозирча маълум эмас.nnМухбиримизнинг айтишича, афтодаҳол аҳволдаги бу қочқинларга ҳозир аста-секинлик билан турли кўринишдаги кўмаклар етиб кела бошлаган.nnБу масалада, айниқса, маҳаллий тужжорлар кўпроқ ташаббус кўрсатишмоқда, дейди у. nnАндхўй бунгача Афғонистоннинг энг тинч шимолий туманларидан бири саналиб келинган.nnМамлакатнинг нисбатан бой ва геосиёсий жиҳатдан муҳим саноқли туманларидан бўлади. Туркманистонга бевосита чегарадошлиги ҳам бор. nnАндхўйда азал-азалдан асосан ўзбеклар ва туркманлар истиқомат қилиб келишган.nnҒарб бошчилигидаги иттифоқ қўшинларининг 2014 йилги оммавий сафарбарлиги ортидан, толибларнинг, айниқса, Афғонистоннинг аксарияти Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий ва шимолий-шарқий минтақаларида анчайин фаоллашгани кузатилади.nnВидеолавҳамизни кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг...nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Дарбадар#ўзбеклар:#Бизга#Худонинг#раҳми#келсин#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up