Loading the player...

Москвадаги меҳмонхона: Ўзбек ва тожикларга жой йўқ!

  • Москванинг Нахимовский проспектида жойлашган “2Hostel2” меҳмонхонаси ўзбек ва тожикларга жой бермаслигини маълум қилди. Ҳостел маъмурияти ўз қарорини “участковойнинг оғзаки буйруғи борлиги” билан изоҳлади.nn“Ридус” Интернет нашри мухбирлари 3 ўзбек мигрантини шу ҳостелга жойлаштиришга уринганини, лекин бу уринишдан иш чиқмаганини ёзди. Ҳостел бошқарувчиси журналистга бундай деган:nn- Чунки уларни (ўзбекларни) регистрация қилиш керак. Улар бир суткага келса ҳам биз уларни қайдга олишимиз шарт, аммо ҳужжатлар 3 кун қилинади. Яъни уларнинг регистрацияси ҳақиқий саналмайди. Биз миграция департаментига бу одамлар аллақачон чиқиб кетганини хабар қиламиз. Улар чиқиб кетганидан кейин янги регистрация қилиши шарт.nn“2Hostel2” меҳмонхонаси вакили ўзбек ва тожикларни жойлаштиришда участковой билан муаммолар юзага келишини билдирди.nn- Шу йилнинг январидан участковой юриб, Тожикистон ва Ўзбекистон гражданларига жой бермасликни талаб қилмоқда. Шу сабабли ўзбекларингиз Москва вилоятида жойлашаверсин – у ерда уларга муносабат дурустроқ, деган “Ридус” журналистларига ҳостел администратори.nn“2Hostel2” меҳмонхонаси фақат Ўзбекистон ва Тожикистон гражданларини қабул қилмаслигини билдирган. Бошқа постсовет мамлакатлари: Украина, Молдова, Арманистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон гражданлари бу ҳостел хизматидан фойдаланиши мумкин.

    Category : Новости и политика

    #Москвадаги#меҳмонхона:#Ўзбек#ва#тожикларга#жой#йўқ!

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up