Loading the player...

"Фоҳишалар" рўйхати бир йилда 400 кишига кўпайди

  • Тожикистон ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йилнинг ўтган 9 ойида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари 6 мингга яқин аёлни фоҳиша сифатида рўйхатга олган. Бу 2017 йилги рўйхатга яна 400 киши қўшилганини англатади.nnИнсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрича, қашшоқлик, ишсизлик, қизлар учун таълим олиш имкони чекланганлиги, эрта никоҳлар ва меҳнат муҳожирати мамлакатда фоҳишаликнинг ривожланишига сабаб бўлган.nnЎзини Заррина деб таништирган 28 ёшли аёлнинг Озодликка айтишича, у эридан ажралиб, олис тоғли қишлоқдан иш излаб Душанбега келган.nnАввал Заррина ошхонада официант бўлиб ишлаган, аммо сўнгра танишлари маслаҳати билан фоҳишалик кўчасига кирган.nnТўрт ойдан бери бу аёл Душанбе кўчаларида фоҳишалик қилади.nnУнинг айтишича, бундай "касб" билан пул топиш осон эмас:nn"Биринчидан, милиция ходимлари қўлига тушиш хафви катта. Қўлга тушсанг, катта жарима тўлашга тўғри келади. Баъзи аёллар 15 кунга қамоққа ташланади. Бошқа томондан зўравонлик ҳоллари ёки ВИЧга чалиниш хавфи ҳам бор”.nnОхирги йилларда Тожикистонда фоҳишаликнинг олдини олиш учун “тушунтириш ишлари” билан бир қаторда уларга нисбатан жазо чоралари ҳам кучайтирилмоқда.

    Category : Новости и политика

    #"Фоҳишалар"#рўйхати#бир#йилда#400#кишига#кўпайди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up