Loading the player...

Эксклюзив: Мирзиёев махсус вакили Тошкент истаги, Толибон ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳақида

  • Расмий Тошкентнинг наздида Толибон ҳаракати бўлажак афғон ҳукумати таркибида албатта ўзининг ўрни, ўзининг мавқеини эгаллаши керак.nn“Шу билан бирга, Афғонистонда ўзини ватанпараст деб билган сиёсий кучлар ҳам толиблар билан биргаликда мамлакатда ўз ҳукуматини тузиши керак. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун ҳамкорликда мавжуд муаммоларни ечиши керак”. nnЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакилига кўра, “бу – ягона ва тўғри йўл”.nnИсматилла Иргашев Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон ва афғон можароси борасидаги бугунги сиёсати ва мавқеини Лондондаги Ўзбек элчихонасида Би-би-си Ўзбек Хизматига берган эксклюзив интервьюси шу тариқа очиқлади. nnПрезидент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда қудратга келишидан саноқли ойлар ўтиб, ўзининг Афғонистон бўйича махсус вакилини тайинлаган.nnБунақаси мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаганди. nnМарҳум президенти Ислом Каримовнинг чорак асрдан ортиқроқ вақт давом этган бошқаруви даврида расмий Тошкент Афғонистонга асосан хавфсизлик призмаси нуқтаи назаридан қараб келган.nnМинтақавий кузатувчиларнинг эътироф этишларича, бунга илдизлари Ўзбекистонга бориб тақалувчи икки ўзбек жангари гуруҳи – Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва “Исломий Жиҳод Иттифоқи”нинг сўнгги икки ўн йилликда асосан Афғонистонда фаолият юритиб келиши ҳам сабаб бўлмай қолмаган. nnАммо 2016 йилда Каримовнинг кутилмаган ўлими ортидан ҳали муваққат президент экан, Шавкат Мирзиёев Афғонистонга оид ўзининг янгича сиёсатини очиқлаган.nnЎзларининг жанубий қўшнилари билан ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтириш истагини расман ва ошкора изҳор этган. nnМирзиёевнинг президентлиги билан кечган икки йилнинг ўзида расмий Тошкент афғон можаросига тинч йўл билан ечим топиш мақсадида янги бир дипломатик воситачи сифатида халқаро майдонга чиққан.nnШу йил март ойида Афғонистон ва афғон можаросига бағишланган йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилган.nnАфғонистон Толибон ҳаракати Қатардаги сиёсий идораси ҳайъатининг амалий ташриф билан Тошкентга келиши ва ўзлари билан музокараларга бош қўшишига ҳам эришган.nnБи-би-си Ўзбек Хизмати Ўзбекистон президентининг махсус вакили билан суҳбати жараёнида айни шу музокаралар тафсилотларига ҳам ойдинлик киритишга муваффақ бўлди.nnТингланг, томоша қилинг ва ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Бунинг учун аввалдан раҳмат, азизлар...

    Category : Новости и политика

    #Эксклюзив:#Мирзиёев#махсус#вакили#Тошкент#истаги#Толибон#ва#Ўзбекистон#Исломий#Ҳаракати#ҳақида

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up