Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
"Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилгани ҳақидаги баъзи маҳаллий нашрлар тарқатган хабар нотўғри".nn55 яшар Обид Асомовнинг маъмури, актёр Ўткир Муҳаммадхўжаев 11 декабрь куни Озодлик мухбирига шундай баëнот қилди.nnБаъзи нашрларга кўра, қизиқчи Обид Асомов 10 декабрь куни “оғир юрак хуружини бошдан кечириб, пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган”.nnЎткир Муҳаммадхўжаевнинг билдиришича, қизиқчи Обид Асмов ҳақиқатан ҳам шифохонага ётқизилган, аммо унинг юрак хуружига учрагани “бўлмаган гап”.nn- Ҳеч қанақа инфаркт йўқ. Бир-иккита сайтлар ёлғон хабар тарқатиб юборипти, тагига етмасдан, билмасдан. Оддий шамоллаш. Укол, капельница шу. Фақат шамоллаш бўлган. Бошқа унақа инфаркт йўқ, юрак хуружи йўқ, - деди Обид Асомов маъмури Озодлик билан суҳбатда.