Loading the player...

Фарғонада фойда кўрган фермерлардан бошқаларнинг кредитини ёпиш талаб қилинмоқда

  • Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокими Йўлчивой Боййигитов пахта режасини бажариб, фойда билан чиққан фермерларни, банк кредитини ёполмаган фермерлар ҳисобига пул ўтказишга мажбур қилаётганини туман фермерлари Озодликка иддао қилди.nnФермерларнинг айтишича, ҳоким ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида ҳар бир фермерни ўз қабулига чақириб, пахтадан олган даромадининг 10 фоизини ўтказиб беришни талаб қилган.nnФермерларга кўра, улар банк “поручение”сининг аниқ сумма ёзилмаган бўм-бўш қоғозига қўл қўйиб берган.nnФермерлар уюшмаси раҳбари фермерларнинг бу иддаоларини инкор қилмоқда.nn“Даромадингни 10 фоизини кредитини ёполмаган фермерга берасан!”nnИсми сир қолишини сўраган ёзёвонлик фермерлардан бирининг Озодликка айтишича, 10 октябрдан бошлаб ҳудудий ММТП(муқобил машина трактор парки) раҳбарлари пахта режасини бажарган фермерларга ҳокимнинг бу топшириғини етказган:nn“Шундан сўнг ҳоким бизларни ўз қабулига чақириб, бирга-бир қабул қила бошлади. Бу қабулда сектор раҳбари бўлган Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими раҳбари ҳам иштирок этди. Ҳоким, “энди кредитини ёполмаган фермерларга ёрдам қиласиз, олган фойдангиздан 10 фоизини кредитни ёполмаган фермерларга ўтказиб берасиз, Ёзёвон учун”, деди. “Ҳоким бува қайси фермерга деб сўрасам, бу ёғини ўзимиз ҳал қиламиз, сиз поручениега қўл қўйиб бераверинг. Йўқ, десангиз, янаги йил ҳам биз билан ишлайсиз, кўрингда”, деб босим ўтказяпти”, дейди фермер.

    Category : Новости и политика

    #Фарғонада#фойда#кўрган#фермерлардан#бошқаларнинг#кредитини#ёпиш#талаб#қилинмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up