Loading the player...

Мурод Ражабовнинг қачон бўлиши номаълум томошасига ўқитувчиларга мажбуран чипта сотилмоқда

  • Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги мактаб ўқитувчиларининг Озодликка билдиришича¸ туманда Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабовнинг театрлаштирилган томошасига чипталар мажбуран сотилмоқда. Ўқитувчиларга кўра, 8000 сўмдан пулланган чипталарда томошанинг қаерда ва қачон бўлиши кўрсатилмаган.nnИшдан ҳайдалиш хавфи остида исмини очиқламасликни сўраган жиззахлик ўқитувчилардан бири, ўзи ва яна бошқа ўқитувчиларни 6 декабрь куни Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабовнинг театрлаштирилган томошасига 8000 сўмга чипта олишга мажбур қилишганини айтади.nn“Жиззах вилояти Дўстлик туманида ўқитувчиларга Мурод Ражабов томошасига мажбурлаб чипта сотилаяпти. Шаҳар мактабларику майли, боришар бу томошага. Лекин қишлоқларга нимага керак бунақа чипта?”, дейди жиззахлик ўқитувчи йигит.nnОзодлик боғланган яна бир жиззахлик ўқитувчига кўра, томошанинг қачон ва қаерда бўлиши ҳақида на билетда ëзилган ва уни сотганлар буни маълум қилган.nn“Томошанинг қачон бўлишини, қаерда бўлишини билмаймиз. Сўрасак, ўзимиз айтамиз, дейишди. Баҳорда шунақа битта концертга билет сотишди. Кейин билсак, у концерт аллақачон ўтиб кетган экан. Мурод Ражабовнинг томошасига билетни қўлимизга тутқазиб, оласизлар, дейишди. Директоримиз “Менга мажбурлаб беришди, ўзимнинг чўнтагимдан тўлайманми”, деб дағдаға қилди. Кейин олишга мажбур бўлдик”, дейди жиззахлик ўқитувчи аёл.

    Category : Новости и политика

    #Мурод#Ражабовнинг#қачон#бўлиши#номаълум#томошасига#ўқитувчиларга#мажбуран#чипта#сотилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up