Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
2019 йилда Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раисдошлик қилади, 2020 йилда эса МДҲ саммитини қабул қилади.nn6 декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ норасмий саммитида қатнашди. Давлат раҳбарини Россия президенти Владимир Путин кутиб олди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.nn“Учрашувда Ҳамдўстлик давлатларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, хавфсизликни мустаҳкамлаш, замонавий хатар ва таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди. Гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида алмашувларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди", дейилади расмий хабарномада.nnМДҲ саммитида, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никола Пашинян, Беларус президенти Александр Лукашенка, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков, Молдавия президенти Игорь Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовлар қатнашди.