Loading the player...

Ўзбекистон, Россия: Мигрантларнинг бепул ёрдамчиси ва эмизикли она - BBC Uzbek

  • Ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева оналик таътилида бўлишига қарамай, Россиядаги меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам кўрсатиб келмоқда. Юристнинг айтишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари асосан ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида маслаҳатлар сўраб қўнғироқ қилишади. Шунингдек, хужжатлари жойида бўла туриб полиция маҳкамасида ноҳақ ушлаб турилган ҳолларда ҳам телефон орқали ёрдам кўрсатиб, муҳожирларни маҳкамадан чиқишига кўмаклашаяпти. - Кейинги пайтларда муҳожир аёллар муаммоларига кўп дуч келаяпман. Афсуски, улар энг ҳимояга муҳтож қатлам. Жинсий зўравонлик, алданиш, қулликка тушиб қолиш каби оғир вазиятларда қолган хотин-қизлар мен ўйлаганимдан ҳам кўп экан. Улар билан ишлаш жуда қийин, тушкунликдаликлари сабабли салга йиғлаб юборишади. Уларни кўриб ўзимни ҳам ичим эзилиб кетади. Эҳтиёткор муомала қилиб, ёрдам беришга ҳаракат қиламан, - дейди Зарнигор Омониллаева. Ёш она ва таътилдаги юрист нима учун оилавий шароитидан вақт орттириб, меҳнат муҳожирларига бепул ёрдам кўрсатаяпти? nБи-би-си Ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт навбатдаги жонли эфиримизни юристнинг уйидан ўтказди.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Россия:#Мигрантларнинг#бепул#ёрдамчиси#ва#эмизикли#она#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up