Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
5 декабрь куни акцияларининг учдан бир қисми Швеция ҳукуматига қарашли бўлган Telia (аввалги номи TeliaSonera) ширкати Ucell алоқа операторининг Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига 215 миллион долларга сотилганини эълон қилди.nnЎзбек телеком бозорига кириш учун 1- президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 331 миллион доллардан ошиқ пора берганликда айблангани ортидан АҚШ Адлия вазирлигига қарийб 1 миллиард доллар жарима тўлашга мажбур бўлган Telia "токсик активи" - Ucellдан шу тарзда қутулиб¸ Ўзбекистонни тарк этди.nnTelia Company мамнуният билан маълум қилади...nn2018 йилнинг 5 декабрь куни Telia Company ўз расмий сайтида Ўзбекистондан чиқиб кетиш операцияси ниҳоясига етганини эълон қилди.nn“Telia Company Ucellдаги улушини (FE Coscom LLC) 215 миллион АҚШ долларига қарздан холи асосда сотди. АҚШ Адлия вазирлиги бу олди-бердидан ўз вақтида огоҳлантирилди”¸ дейилади бош қароргоҳи Стокҳольмда жойлашган Telia Company расмий баëнотида.nnUcellни сотиш ҳақида келишувга эришилганини "мамнуният ва қаноатланиш" билан эълон қилган Telia Company президенти Johan Dennelind шу билан Евроосиë минтақасидан чиқиб кетиш концепцияси муваффақиятли амалга ошганини таъкидлади.nnЎзбекистон телеком бозорига кириш учун Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган Takilant оффшор ширкатига юзлаб миллион доллар пора берганини тан олган Telia ширкати 2017 йил 21 сентябрь куни АҚШ Адлия вазирлиги билан эришилган келишувга мувофиқ 965 миллион доллар жарима тўлаш баробарида бир қатор мажбуриятларни ҳам зиммасига олган эди.