Loading the player...

Каримов қулга айлантирган халқни Мирзиёев қандай озод қиляпти? - BBC Uzbek

  • Ўзбекистонда охирги икки йилда фуқароларни қулликка солиш жадал тушиб кетган. nnХалқаро қулдорлик кўрсатгичининг жорий йилги ҳисоботида Ўзбекистон шунчалик катта ижобий натижага эришганки - мамлакатдаги аҳвол 67 давлатдан яхшиланган. Инсонларни қуллик шароитидан чиқариш бобида Ўзбекистон Туркия ва Россиядан ҳам кўра яхши натижага эришганnnХуллас, ҳозир Қулдорлик бўйича Ўзбекистон 167 давлат ичида 67 чи ўринга тушган. nnҲали атиги икки йил олдин - Марҳум Каримов тирик бўлган 2016 йилда ҳам Ўзбекистон дунёда замонавий қулдорлик авж олган энг ёмон икки давлатдан бири бўлган. Бири Шимолий Корея, бошқаси Ўзбекистон эди. Тўғри баъзан бу рўйхатга Африканинг Мавританияси ҳам қўшиларди. nnБунга бош сабаб - Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили бир миллиондан кўп фуқаросини қуллик ва эрксизлик шароитида мажбурий меҳнатга, яъни пахта ишларига мажбурлаб келганидир. nnЎзбекистонда мустақиллик йиллари аҳвол шунчалик ёмон эдики, мамлакат ҳар доим қулдорлик бўйича дунёнигн энг ёмон 5 давлатидан бири деб тан олинарди. nnЯнги халқаро ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон раҳбарияти сўнгги йиллари мажбурий меҳнатни камайтириш учун қадам ташламоқда. Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қила бошлади. nnХалқаро меҳнат ташкилоти ҳам сўнгги пахта мавсумида 93 фоизи пахтакор ўз ихтиёри билан пахта даласига чиққанини айтган. Ташкилот талаба, ўқитувчи, шифокор ва ҳамширалар пахтага умуман жалб қилинмаганини урғулайди. nnБолалар меҳнати борасида эса олдинги йилларда бўлганидек, хавотирга ўрин йўқлиги таъкидланган.nnБироқ халқаро қулдорлик кўрсатгичи ҳисоботининг қайд этишича, Ўзбекистон ҳали кўп иш қилиши керак. nn Яъни - Ўзбекистондан мажбурий меҳнат бўйича ҳали ҳамон бир бирига зид хабар ва далиллар келмоқда. Айрим ҳисоботларга биноан, мамлакатда бу йил ҳам пахтага мажбурий олиб чиқилган фуқаролар бор.nn Бу дегани - йирик ғарб ширкатлари томонидан ўзбек пахтасининг бойкоти ҳам бутунлай олиб ташланиши эҳтимоли йўқ эмас. Яъни ўзбек пахтаси учун бозор ва харидор кенгаяди.nnТанқидчилар Мирзиёев ислоҳотларининг чала эканлигини таъкидлаётган бўлса-да, Лекин ҳисоботдаги асосий хулоса шундай - марҳум Каримов даврида қул ҳолатига келтирилган Ўзбекистон халқини, бугун президент Мирзиёев озод миллатга айлантираётгани ҳақиқатга яқин.

    Category : Новости и политика

    #Каримов#қулга#айлантирган#халқни#Мирзиёев#қандай#озод#қиляпти?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up