Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Наманганнинг Чортоқ туманидаги мактаблардан бирининг 10- синфида ўқийдиган 16 ёшли қизнинг жонсиз танаси 4 декабрь куни ўз уйида осилган ҳолда топилди.nnҚизнинг қариндошлари Озодликка у ўз жонига қасд қилганини айтди.nnТуман Ички ишлар бўлими навбатчисининг Озодликка айтишича, юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.nҚиз нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас. Мактаб директори Асила Раҳмоновага кўра, мактаб аълочиларидан бири бўлган бу ўқувчини ҳеч ким изза қилмаган.nn“Фақат "4", "5" га ўқирди. Доим ҳушчақчак, фаол ўқувчилардан эди. Кеча тўсатдан ўзини осгани ҳақида хабар топдик. Кимдир уни хафа қиладиган қиз эмас эди", - дейди Раҳмонова.nnМарҳумнинг қўшниларидан бирига кўра, оиладаги қийинчилик туфайли қиз ўзини осган, деган фараз бор:nn- Ота-онаси ишсиз, мавсумий ишлар қилиб, рўзғорини зўрға судраб келаётганди. Катта қизи турмушга чиққан. Кичкинаси ўзлари билан эди. Ўзини осгани ота-онаси учун ҳам кутилмаган фожиа бўлди.nnЧортоқ туман Хотин-қизлар қўмитаси расмийси қизда суицидга мойиллик бўлганини айтди:nn- Олдин ҳам ўзини осишга уринган экан, мойиллиги бор экан. Кеча ота-онаси билан учрашиб келдик. Лекин, тўлиқ ўрганганимиз йўқ, оиласи яхши, намунали оила экан. Қизга ҳеч ким зўравонлик қилмаган, ҳеч нарса қилмаган.