Loading the player...

3 яшар набирасини тириклайин кўмган аёл судланади

  • Тожикистоннинг Хатлон вилоят прокуратураси бувиси томонидан уч ёшли боланинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши терговини якунлади. «Қотиллик» моддаси бўйича очилган жиноят иши судга оширилди.nnБу ҳақда 4 декабрь куни вилоят прокуратураси вакили маълум қилди.nnҲодиса 12 сентябрь куни Абдураҳмон Жомий туманидаги Ифтихор жамоатидаги Навобод қишлоғида юз берган. 58 ёшли Хожарой Ашурова ўз набираси Беҳрузжонни аввалига бўғиб қийнаган, сўнг тупроққа кўмиб юборган.nn«Сўроқ вақтида Хожарой Ашурова нафақат уйда, балки одамлар олдида ҳам доимий равишда жанжаллашиб келган келини Гулсанам Боймуродовани ёқтирмагани боис набирасини ўлдирганини тан олди», - деди прокуратура вакили.nnБеҳрузжоннинг онаси Гулсанам Боймуродова ўғлини ўлдирган қайнонасини кечирганини айтди:nn«Мен эрим билан ажрашиш ниятим йўқ, бироқ бу уйда яшай олмайман. Бу ердаги ҳамма нарса менга Беҳрузжонни эслатади».nnФожиадан сўнг Гулсанам отасининг уйига қайтиб келди. У қайнонаси билан муносабатлари яхши бўлмаганини тасдиқлади:nn«Бу каби жанжал ва тўполонлар ҳар бир оилада бўлиб туради. Аммо бу жанжаллар болани ўлдиришга сабаб бўлиши керак эмас»nnЎз бувиси томонидан Беҳрузжоннинг ўлдирилиши Тожикистон аҳолисини даҳшатга солди.

    Category : Новости и политика

    #3#яшар#набирасини#тириклайин#кўмган#аёл#судланади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up