Loading the player...

Ҳукумат қароридан кейин фермерга бир кило ҳам буғдой қолмайдиган бўлди

  • Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 27 ноябрь куни имзолаган қарор¸ Озодликка мурожаат қилган айрим фермерларга кўра¸ “деҳқон оғзидаги сўнгги ош”ни тортиб олишга асос бўлиши мумкин.nnТошкент вилоятидаги айрим фермерларнинг айтишича¸ ҳафта сўнггида вилоят ҳокимлиги ва прокуратураси томонидан ўтказилган мажлисларда¸ жорий йил ëзида ғалла бўйича тузилган шартноманинг бекор қилингани айтилган ва гектаридан 40 центнердан кам ҳосил оладиган бўлса¸ фермерлардан ерни ҳозирнинг ўзидаëқ топшириб қўйиш талаб қилинган.nnБош вазир имзолаган қарорга биноан 2019 йили суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил олишни “ерга нисбатан хиёнат” деб баҳоланади.nnТошкент вилоятидан Озодликка телефон қилган айрим фермерлар¸ шу кунлардаги саросимали кайфият боис¸ ўз исм-шарифлари тугул¸ районлари номи тилга олинишини истамадилар.nnТошкентлик фермерлардан бирига кўра¸ унинг туманида ҳафта охирида 20 га яқин фермер ерни топшириш ҳақида ариза ëзган. Бу хабарни инкор қилмаган айни туман ҳокимлиги расмийси¸ “ерни топшириш учун фермер аввал давлатдан қарзини тийин-тийинигача тўлаб қўйиши шартлиги” боис¸ ҳозирча қанча фермер 27 ноябрь кунги қарордан кейин ерни топширишни уддалай олишини айтишнинг имкони йўқлигини билдирди.

    Category : Новости и политика

    #Ҳукумат#қароридан#кейин#фермерга#бир#кило#ҳам#буғдой#қолмайдиган#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up