Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Халқаро туризм агентликлари рейтинги бўйича Бухородаги энг яхши 10 ресторандан бири саналган "Бадриддин" ресторани бу ерда овқатланган испаниялик эр-хотиннинг оғзаки шикояти ортидан, Озодлик кўрган ҳужжатларга кўра, маҳаллий ҳуқуқ тизимлари текширувлари ëмғири остида қолди.nnБухоронинг сайëҳлар гавжум Лаби ҳовуз ансамблида жойлашган "Бадриддин" ресторанида жорий йилнинг 5 сентябрь куни емак еган испан туристларидан иккитаси вегетариан ошнинг қимматлигидан туризм полициясига оғзаки шикоят қилгани ортидан¸ вилоят ИИБси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғаган.nnЖиноят иши доирасида нафақат "Бадриддин" ресторани, балки у қарашли бўлган Бухоро Лола Сервис МЧЖ фаолияти ИИБ¸ прокуратура ва солиқчилар томонидан кенг кўламли тафтиш нишонига айланган.nnБу ширкатга яқин тадбиркорлар¸ "ҳеч қандай жиноят аломати йўқ воқеа баҳонасида Лола сервиснинг нафақат "Бадриддин" ресторани¸ балки унинг икки меҳмонхонасини қасддан синдириш уринишлари бораëтгани" ва бунга маҳаллий матбуот ҳам жалб қилинганини билдирди.nnЖиноят ишини очган ва уни юритаëтган ИИБ расмийлари Озодликнинг воқеа юзасидан саволларига жавоб беришни истамади.