Loading the player...

7 ўзбек муҳожири ўлимида айбдор деб топилган директор 2 йилга қамалди

  • Петербургда ўт кетган ангар ичида қолиб, ҳалок бўлган 7 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ишга ёллаган тадбиркор аёлни суд 2 йиллик қамоққа ҳукм қилди.nnСанкт-Петербургнинг Колпино туман суди қарорига кўра, 32 ёшли Юлия Забунова иш жойида ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминламасдан ўзбек мигрантларини нолегал ишлатган.nnСудда айбини тан олмаган 32 яшар тадбиркор​ Юлия ​Забунова, “муайян ахлоқий масъулиятни” ҳис этаётганинигина билдирди.nnЮлия Забунова 2 йилга қамалгани тўғрисидаги хабарни Озодликка Санкт-Петербург суд тизими бирлашган матбуот хизмати раҳбари Дарья Лебедева тасдиқлади:nn- Унинг айби ўз исботини топди. Забунова 2 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Шунингдек, унга яна икки йилга муайян бошқарув лавозимларини эгаллаш тақиғи қўйилди. Юлия Забунова жазони умумий режимли колонияда ўтайди.nnСуд вакили “Эверест” фирмаси таъсисчиси ва директори Юлия Забунова маҳкама жараёни давомида ўз айбини тан олмагани, якуний сўз берилганда эса “муайян ахлоқий масъулиятни” ҳис этганини айтганини билдирди.nn7 нафар Ўзбекистон ватандоши ўлимида жавобгарликка тортилган яна бир шахс – ишчиларни бевосита бошқариб келган Олег Фригинга нисбатан тарафлар ярашиши туфайли жиноят иши тўхтатилган эди.

    Category : Новости и политика

    #7#ўзбек#муҳожири#ўлимида#айбдор#деб#топилган#директор#2#йилга#қамалди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up