Loading the player...

Тоштурмадан чиққан фермер: Бизни кўриб, ҳатто конвойлар ҳайратда қолди!

  • Қарийб 54 миллион сўмлик қарзини ёполмагани учун 22 кун Тоштурма қамоқхонасида сақланган оққўрғонлик фермер Эркин Марипов ўзи каби пахтакорларнинг қамоққа ташланишига илк бор гувоҳ бўлганини айтмоқда. Деҳқон фикрича, фермерларни қамоққа ташлашни тўхтатиш, бунинг учун пахтачиликда Мирзиёев ташаббус қилган кластер тизимини давом эттириш, аммо қишлоқ хўжалигида экин экиш сиёсатини ўзгартириш керак.nnАйтишича, қийноқлари ва маҳбусларга ноқонуний муносабат билан номи танилган Тоштурмада унга нисбатан босим ёки бирор қийноқ бўлмаган.nnАксинча, ёши катта деҳқонларнинг Тоштурмага тушаётганидан, ҳатто қамоқхона ходимлари ҳам ҳайратини яширмаган.nn- Конвойлар ҳам ҳайрон қолиб кетди: "Отахон, нима иш қилгансиз шунчалик, сизни бу ерга олиб келиб тиқиб қўйишибди?" деб. Ранги-рўйим ўғри-муттаҳамга ўхшамайди-да энди (кулади). Фермерман, десам: "Фермерни ҳам қамайдими?" дейишди, - дейди Эркин Марипов.nnМарипов 22 кунлик ҳибс давомида Тоштурмага ташланган бошқа фермерлардан ҳам хабар топгани, аммо уларни юзма-юз кўрмаганини айтади.nn- Фермерлар бор экан, бир-бирига кўрсатмас экан, алоҳида-алоҳида сақлашаркан... Отахон, отахон, деб ҳурматимни жойига қўйишди, бирор ёмонлик кўрдим, деб айтмайман, - дейди фермер.nnЙиғилиб қолган 54 миллион сўмлик қарз эса, Марипов фикрича, сувсизлик ва яна баъзи тушунмовчиликлар туфайли юзага келган.

    Category : Новости и политика

    #Тоштурмадан#чиққан#фермер:#Бизни#кўриб#ҳатто#конвойлар#ҳайратда#қолди!

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up