Loading the player...

Ўзбекистон: ИШИДчининг отаси ўғлини оқ қилди - BBC Uzbek

  • Бир вақтлар эътиқоди туфайли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган қўқонлик Жамол Аҳмедов оиласи билан Туркиядан ватанига қайта олмаяпти. У ва оиласига очилган жиноят ишида 16 ёшли ўғлини ИШИД сафига жалб қилиш айблови ҳам бор. nnЖамол Аҳмедов ўзининг айби йўқлиги ва ўғли Абдулаҳад Сурияга кетиб қолгани учун ундан воз кечганини айтиб Ўзбекистондаги тегишли идораларга мурожаат қилган. nnМурожаатлари эса унга нисбатан жиноий иш очган Қўқон шаҳар ИИБ юборилаверган. nnФарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Аҳмедов, унинг хотини, ўғли ва келинини Жиноят кодексининг 223-моддаси асосида чегара тартибини бузиш ва 127-моддаси асосида вояга етмаган болани жиноятга жалб этишда айблаб, эҳтиёт чораси ўлароқ ҳисбда сақлашга сиртдан ҳукм қилган.nnЖамол Аҳмедов Президент Шавкат Мирзиёевнинг четда "адашганлар ва қўлига қурол ушламаганларни қайтиб келса кечирамиз", деган ваъдаси уларга нисбатан ишламаётганини айтади. nnУ Ўзбекистонда диний таълим олишга имконият бўлганида таъқиблардан қўрқиб ўзга юртларда сарсон бўлиб юрмаслигини ва ўғли ҳам жангари гуруҳларга қўшилиб кетмаган бўлишини айтади. nn16 ёшли Абдулаҳад Аҳмедов 2014 йилнинг ёзида Истанбул диний таълим олаётган вақти ИШИД тарғиботчиларининг таъсирига тушиб қолади.nnУ ота-онасига айтмасдан Сурияга кетиб қолган. nn2 ой махсус таълимотдан ўтганидан сўнг ота-онасига қўнғироқ қилиб ўзининг Сурияда эканлигини билдирган. nn"Биз Истанбулдан 650 километр узоқликдаги Кастамону шаҳрида эдик. Зудлик билан Истанбул етиб келиб, уни ортга қайтаришга ҳаракат қилдик. Умуман гапимизга кирмади. Кейин ундан воз кечдим", дейди ота.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон:#ИШИДчининг#отаси#ўғлини#оқ#қилди#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up