Loading the player...

Ичан қалъадан аҳоли кўчирилади деган хабарни маҳаллий мулозимлар рад этди

  • Хива “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси илмий котиби Дилмурод Бобожонов шаҳарнинг тарихий қисми бўлган Ичан қалъада азалдан истиқомат қилиб келаëтган аҳоли кўчирилмаслигини билдирди.nnБобожоновга кўра¸ Хива 1968 йили Марказий Осиëда биринчи мартда ЮНЕСКОнинг умумжаҳон маданий мероси рўйхатига одамлар тарихий изчилликда узлуксиз яшаëтган қадимий шаҳар сифатида киритилган.nnЎзбекистон президенти матбуот хизмати 30 ноябрь куни “Шавкат Мирзиëев Хиванинг тарихий қисмида яшаётган аҳолини шаҳарнинг тарихий қисмидан кўчирииш ҳақида топшириқ берди”, деб хабар қилган эди.nnБу маълумот Озодлик суҳбатлашган меъмор ва қадимшунослар учун шок ҳабар бўлди.nnТошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев “Аҳолисиз Хива бу - жонсиз танадир. Аҳолини кўчириш топшириғи авантюрадан бошқа нарса эмас” дея қатъий норозилик билдирди.nnЎзбекистон маданият вазирлигининг Озодлик суҳбатлашган мулозими “Президентнинг гапи матбуот хизмати томонидан нотўғри талқин қилинган бўлиши мумкин”, деган эҳтимолни илгари сурди:nn- Президент "шаҳарнинг тарихий қисмидаги аҳоли кўчириб юборилсин", деб айтиши ақлга сиғмайди. Агар шаҳарда одамлар яшамаса, Хива музей-шаҳар мақомини йўқотадику?! Одамлар музейнинг бир қисмику?! Ажралмас қисми. Шаҳрисабзда шу йўл тутилганида шаҳарни ЮНЕСКО рўйхатидан чиқариш масаласи қўйилди. Менимча, матбуот хизмати президент гапидан нотўғри иқтибос келтирган, - деди мулозим.nnХалқаро экспертлар хавотирда

    Category : Новости и политика

    #Ичан#қалъадан#аҳоли#кўчирилади#деган#хабарни#маҳаллий#мулозимлар#рад#этди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up