Loading the player...

Ўзбекистонликни Домодедово аэропортида ўзбекистонлик таксичи тўнади

  • Тошкентдан учиб келган ўзбек муҳожири Москванинг Домодедово аэропортида таксичи-босқинчилар қурбони бўлди. Исмини ошкор қилмасликни сўраган мигрант 7 минг рубль бериб, таҳдид қилган шахслардан базўр қутилганини сўзлаб берди. Айтишича, уни "қопга туширган" ики кишининг бири ўзбекистонликдир.nnОзодликнинг Москвадаги таҳририятига қўнғироқ қилган ўзбекистонлик 25 яшар Давронбек исмли йигит бир неча соат олдин таксичи ва унинг шериги қурбони бўлганини айтиб берди.nn- Бугун Тошкентдан Домодедово аэропортига икки соат олдин етиб келдим. Ёнимга 35-37 ёшлардаги одам келиб, Хоразм шевасида гапирди. У ерда 1000-800 рублга бошқа таксичилар олиб бориб қўяман деб турибди. Автобус ёнига келиб бу одам “Срочно юришим керак – 1 одам бўлса 100 рублга олиб кетаман метрогача!”, деди. Машинасига ўтирдим. Москва ҳалқа йўлига борганида у бурилди. Тўғри юришимиз кераклигини гапирсам у бензин қуйиб олишни баҳона қилди. Кольцевойдаги “Вегас” савдо маркази тагига стоянкага кирганидан кейин, ёнида ухлаб келган маст одам уйғонди. Пул сўради, мен 100 рубль берсам, “Сен 6750 рубл тўлайсан!”, деди.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистонликни#Домодедово#аэропортида#ўзбекистонлик#таксичи#тўнади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up