Loading the player...

Миграция агентлигида қамоққа олишлар давом этмоқда

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Озодликка шахси сир қолишни сўраб маълумот берган мулозимларига кўра¸ 27 ноябрь куни вазирлик қошидаги Ташқи миграция агентлигида қамоққа олишлар давом этган.nnОзодлик суҳбатдошларининг айтишича¸ агентлик раҳбарларининг Кореяга ишга кетиш учун ариза топширган минглаб одамдан 20 миллион АҚШ долларидан кўпроқ пора олганликда гумонланиб ҳибсга олиниши ортидан¸ агентлик фаолияти фалаж бўлиб қолган.nnОқибатда¸ Кореяга ишга кетиш учун уч босқичдаги синовлардан ўтиб¸ расмий рўйхатга киритилган 3000 дан кўпроқ ўзбекистонликнинг йил охирига қадар кетиш-кетмаслиги савол остида қолган.nnБандлик вазирлиги ва Ташқи миграция агентлиги расмийлари билан 27-28 ноябрь кунги боғланиш уринишлари натижасиз қолгани боис¸ бу маълумотга расмий муносабат олишнинг имкони бўлмади.nnАйни пайтда¸28 ноябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Ташқи миграция агентлиги раҳбар ва мулозимларининг ҳибсга олингани Хамида Озодлик 26 ноябрь куни тарқатган хабарни тасдиқлади.nnҚама-қама давом этмоқда...nnОзодлик билан бир-биридан мустақил тарзда гаплашган Бандлик вазирлигининг шахси очиқланишини истамаган икки мулозими¸ 27 ноябрь куни янги ҳибсга олишлар бўлганини хабар қилди.nn“Бугун соат 12 да Миграциядаги бешта бўлим бошлиғини олиб кетишди¸ улар ишхонасида прокуратура тинтув ўтказди”¸ деб хабар қилди 27 ноябрь куни вазирлик расмийларидан бири.

    Category : Новости и политика

    #Миграция#агентлигида#қамоққа#олишлар#давом#этмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up