Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бу – Ўзбекистонга шундоққина қўшни Афғонистондаги қочқинлар жамлоқларидан биридаги аҳвол.nnАфғонистон ғарбидаги мана шу жамлоқнинг ўзидан ўн минглаб дарбадар инсонлар бошпана топишган. nnАйниқса, қиш арафасида, улар кўмакка янада муҳтож.nnОраларида аллақачон болаларини қўлдан бой берганлари ҳам бор.nnҚолганлари эса, ўлим хавфи остида.nn“Бизга кўмак беришсин”, - дея зорланишади улар.nnШунча сондаги инсон урушлар ва қурғоқчиликдан қочиб, бу ерга келишган. nnБутун Афғонистон бўйлаб бу каби ички қочқинларнинг сони бир неча юз мингга етади.nnҲар йил қиш мавсумида уларнинг тақдиридан жиддий хавотирлар янграйди.nnФавқулодда ёрдам берилмаса, инсоний фожиа юз бериши мумкинлиги айтилади.nnАммо уларнинг аксарияти ҳануз чор-ночор аҳволда. nnЁзда чанг-тупроқ, қишда эса, лой-қор ичида умргўзаронлик қилишга мажбур.nnБи-би-си Ўзбек Хизмати махсус лойиҳаси доирасида ана шу жамлоққа яна бир бор ташриф буюрган. nnБу ердаги аҳволни ёзда ўзлари гувоҳ бўлгани билан қиёслаб, мана бу видеолавҳани тайёрлаган. nnМуаллиф: Ҳумоюн Ҳадид, Ҳирот.